Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«فِي الْأَنْفِ إِذَا أُوعِبَ مَارِنُهُ جَدْعًا الدِّيَةُ»
«Агар буруннинг юмшоқ жойи ҳам кесилса, бир товон тўланади», деганлар. Агар буруннинг учигина кесилса, ярим товон тўланади. Негаки Пайғамбар с.а.в.:
«وَإِذَا جُدِعَتْ أَرْنَبَتُهُ فَنِصْفُ الْعَقْلِ»
«Агар буруннинг учи кесилса, ярим товон тўланади», деганлар. Агар бурун ковакларидан бири кесилса, учдан бир товон тўланади. Ўртадаги тўсиқ кесилса ҳам учдан бир товон тўланади. Уриб, ҳаммасини фалаж қилиб қўйса, бир товон, чунки фалаж бўлиш ҳам кесилиш каби ҳаётдан ажралишдир. Буруннинг бир ковагини фалаж қилса, учдан бир товон, ўртадаги тўсиқни фалаж қилса ҳам учдан бир товон, ҳид билиш сезгисини ишдан чиқарса, бир товон тўланади. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
«وَفِي الْمَشَامِّ الدِّيَةُ»
«Ҳид билиш сезгиси учун бир товон», деганлар. Ҳам бурунни кесиб, ҳам ҳид билиш сезгисини ишдан чиқарса, икки товон тўланади. Чунки ҳид билиш билан бурун бошқа-бошқа нарсалардир. Худди эшитиш билан қулоқ каби улардан бирининг товони иккинчисининг ичига кириб кетмайди.
Икки лаб: Агар икки лаб кесиб ташланса ё фалаж қилинса, бир товон тўланади. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
«وَفِي الشَّفَتَيْنِ الدِّيَةُ»
«Икки лаб учун бир товон», деганлар. Агар бу иш булардан биттасига нисбатан қилинса, ярим товон тўланади. Пуфлаш, ҳарфларни ўз махражидан чиқариш, тупукни қайтариш, тишларни ёпиш, оғизни озорли нарсалардан сақлаш каби фаолияти йўқ қилинса, бир товон тўланади. Агар мазкур фаолиятлардан бирортаси йўқ қилинса, товон ҳақининг миқдори унинг ҳажмига қараб бўлади. Пуфлаш фаолияти учун бешдан бир товон, оғизни сақлаш фаолияти учун бешдан бир товон ва ҳоказо.
Тил: Гапирадиган тил ишдан чиқарилса, бир товон тўланади. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
«وَفِي اللِّسَانِ الدِّيَةُ»
«Тил учун бир товон», деганлар. У катта бўладими, шу вақтгача гапирмаган даражада кичик бўладими, фарқи йўқ. Тилга
156-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|